Ғарб рангли инқилоб ва қонли қирғинни қўзғатишга тайёр – Собиқ КГБ ходими Путин МДҲ разведчиларига
Олам
−
29 Сентябрь 2022
15887Ғарб ҳар қандай давлатни хавф остига қўйишга, уни инқироз ўчоғига айлантиришга, рангли инқилоб ва қонли қирғинни қўзғатишга тайёр. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 29 сентябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикалари разведка хизматлари раҳбарлари билан видеоалоқа орқали учрашувда сўз очди.
“Бизнинг геосиёсий рақибларимиз, бизга қаршилар ўз мақсадларидан келиб чиқиб, яқинда айтганимиздек, ҳаммани, ҳар кимни, ҳар қандай давлатни ҳужум остига қўйишга, уни инқироз ўчоғига айлантиришга, рангли инқилобни қўзғатишга, қонли қирғин қилишга тайёр”, дейди Путин.
Учрашув иштирокчиларига мурожаат қилар экан, у разведка тузилмалари энг хавфли таҳдидларга қарши курашда олдинги сафда туришини ва улар олдида асосан ўхшаш вазифалар турганини таъкидлади: ўз мамлакатларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, миллий суверенитетни мустаҳкамлаш, интеграциявий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш.
“Бу муаммоларни ҳал қилишда, албатта, разведка хизматлари ва хавфсизлик идораларининг уйғунлиги ва ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. Биз бундай қўшма ишларда бой тажриба тўплаганмиз ва ундан максимал даражада фойдаланишимиз керак”, дейди Президент.
Унинг сўзларига кўра, албатта, мавжуд вазиятни мониторинг қилиш умумий устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
“Янги пайдо бўлаётган хавф ва таҳдидларни таҳлил қилиш, уларнинг табиати, кўлами ва ривожланиш векторини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу бундай таҳдидларни самарали тарзда зарарсизлантиришнинг энг муҳим шартидир”, дейди у.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, халқаро терроризм, трансмиллий жиноятчилик, ноқонуний қуролли тузилма, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш ҳамон разведка фаолиятининг асосий йўналишларидандир.
Эртага, 30 сентябрь куни МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарлари Москвада йиғилиш ўтказади. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон делегациялари иштирок этади.
LiveБарчаси