Ғарб МДҲ давлатларида вазиятни издан чиқармоқчи - ФХХ раҳбари
Олам
−
07 Ноябрь 2019
7329Ғарб давлатлари МДҲ мамлакатларида фаол равишда ички вазиятни ностабиллаштиришга интилмоқда, деб баёнот қилди Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников. Бу ҳақда Спутник ёзмоқда.
"Бундай аралашувнинг анъанавий инструменти сифатида <...> чет эл ва халқаро нодавлат ташкилотлари хизмат қилмоқда", дея аниқлик киритди МДҲ махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарияти кенгаши йиғилишида.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) – собиқ СССР республикаларининг аксарияти бирлашган давлатлараро тузилмадир. 1991 йил 8 декабрда Беларусь, Россия Федерацияси ва Украина раҳбарияти томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда унга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо. 2009 йилда бирлашмани Грузия тарк этган, шунингдек Украина мунозарали мақомга эга.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 ноябрь куни пойтахт Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Кенгаш аъзоларини қабул қилди.