Гана терма жамоаси ноқулай вазиятга тушиб қолди
Спорт
−
16 Ноябрь 2022 10835 1 дақиқа
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Гана миллий терма жамоасининг маъмури жамоа либосларини Қатарга олиб келишни эсдан чиқарган. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, энди экипировкалар махсус рейс орқали Ганадан Қатарга жўнатилади. Гана футбол федерацияси вакиллари эса либосларни терма жамоанинг ЖЧдаги илк ўйинига қадар етиб бормаслигидан хавотирда.
Маълумот учун, Гана мундиалдаги илк ўйинини 24 ноябрь куни Португалияга қарши ўтказади. Шунингдек, африкаликлар "H" гуруҳида Жанубий Корея ва Уругвай термаларига қарши баҳс олиб боришади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь