“Галатасарой” - “Фенербахче” ўйинининг бекор қилиниши сабаби очиқланди 

Спорт

image

Саудия Арабистонида ўтказилиши керак бўлган “Галатасарой” ва “Фенербахче” ўртасидаги мамлакат Суперкубоги финалида жамоаларнинг иштирок этмаслигига оид бир нечта сабаблар маълум бўлди. 

Айтилишича, “Фенербахче” клуби раҳбари Али Коч ўйин бошланишига ярим соат қолганида, Туркия Суперкубоги учун ўйин ўтказилмаслигини хоҳлаб қолган. Маълум бўлишича, Саудия Арабистони расмийлари ва ўйин ташкилотчилари жамоаларга бир нечта талаблар қўйган. 

Жумладан, жамоа футболчиларининг стадионга Мустафо Камол Отатуркнинг сурати туширилган футболкаларини кийиб чиқиши, стадионга Отатурк расми бор плакат ва “Уйда тинчлик, жаҳонда тинчлик” ёзувли баннерларини олиб кирмаслик ва Туркия мадҳиясини янграши тақиқланган. 

Бироқ бироз вақт ўтиб Давлат мадҳияси билан боғлиқ айрим келишмовчиликлар борлиги иддао қилинган бўлса-да, Туркия футбол федерацияси (TFF) ҳам, Президентлик алоқа бошқармаси ҳам бу иддаоларнинг ҳақиқатдан йироқ эканини эълон қилди.

Муаммолар бартараф этилмаганидан сўнг, TFF, клублар ва Саудия Арабистони расмийлари ўртасида соатлаб муҳокамалар бўлган, бироқ томонлар муросага кела олмай, баҳс бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фенербахче Галатасарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг