Моуриньо Португалия терма жамоаси устозига айланиши мумкин
Спорт
−
25 Апрель 2025 4642 1 дақиқа
Туркиянинг “Фенербахче” клуби мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоаси устозига айланиши мумкин. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбага кўра, айни вақтдаги терма жамоа мураббийи Роберто Мартинеснинг тақдири жамоанинг Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинларидаги натижаларига боғлиқ. Португалия футбол федерацияси ҳаттоки, “Special One” билан шартномани бузгани учун “Фенербахче”га товон тўлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, 62 ёшли мутахассиснинг “Фенербахче” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь