Гаитида фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди

Олам

image

Гаитида фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати 3 апрелгача узайтирилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди. 

Бош вазир вазифасини бажарувчи Патрик Мишель Буавер фавқулодда ҳолат даврида барча оммавий намойишлар тақиқланиши ва қоидабузарлар ҳибсга олинишига аниқлик киритиб, тегишли коммюникени эълон қилди.

Порт-о-Пренснинг баъзи ҳудудларида ҳамон ўқ овозлари эшитилиб турибди, бироқ бошқа шаҳарларга хотиржамлик қайтган, бир қатор дўконлар ва банклар чекланган соатларда очилган.

Бир гуруҳ намойишчилар мамлакатга янги раҳбарлар келишини талаб қилиб, пойтахт кўчалари бўйлаб юриш орқали фавқулодда ҳолатга қарши чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Гаити Бош вазири Ариэль Анри йўқлигида “Барбекю” лақабли собиқ полициячи Жимми Шеризье унга қарши уруш эълон қилганди. 2 март куни тўдалар Порт-о-Пренсдаги бир неча полиция бўлимлари ҳамда иккита қамоқхонага ҳужум қилди, улардан бир неча минг маҳбус озод қилинди. Шундан сўнг, ҳукумат фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

фавқулодда ҳолат Гаити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг