“ГАИ”лар қисқарадиган бўлди
Олам
−
13 Октябрь 2019
23338Росияда Давлат йўл ҳаракати инспекцияси ходимларининг қисқартирилиши мамлакатнинг бир неча минтақаларида бошланди, шу билан бирга қисқартириш иш жараёнига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.
"Россиянинг бир нечта минтақаларида ходимларни қисқартириш аллақачон бошланган, аммо Давлат йўл инспекциясининг марказий аппарати бунга таъсир қилмайди. Тахминан 2 минг штат бирлигини қисқартириш режалаштирилган", дейилади манбада.
Йўл ҳаракати полициясининг штатлари қисқартирилиши Ички ишлар вазирлигининг миграция бўлинмаларининг кучайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга бошланган қисқартириш йўл полицияси бўлимларининг ишига таъсир қилмайди.
ТAСС Ички ишлар вазирлигининг матбуот марказига ушбу маълумотга изоҳ бериш учун сўров юборган, аммо ҳали жавоб олмаган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь