G20 етакчилари 1 триллион дарахт экишга ваъда берди

Олам 2930
image
-

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Римда бўлиб ўтган саммит якуний декларациясига кўра, G20 етакчилари 2030 йилгача Ер сайёрасида 1 триллион дарахт экишни мақсад қилиб қўйди.  

“Биз биргаликда 1000 миллиард дарахт экиш, бунда дунёнинг энг бузилган экотизимларига эътибор қаратиш каби улуғвор мақсадни бирлаштирамиз. Биз бошқа мамлакатларни 2030 йилгача ушбу глобал мақсадга эришиш учун G20 билан кучларни бирлаштиришга чақирамиз”, дейилади декларацияда. 

Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш G20 саммити унинг умидларини оқламаганини маълум қилганди. 

Маълумот учун, 31 октябрдан 12 ноябргача Глазго шаҳрида Буюк Британия томонидан Италия билан ҳамкорликда ташкил этилган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 26-конференцияси бўлиб ўтади. Унда 200 га яқин давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×