Гутерриш G20 саммитини ушалмаган умидлар билан тарк этди
Олам
−
01 Ноябрь 2021
6132Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш G20 саммити унинг умидларини оқламаганини маълум қилди.
“Мен G20 нинг глобал ечимлар бўйича янгиланган мажбуриятини олқишлаётган бўлсам-да, Римдан амалга ошмаган умидлар билан кетяпман, лекин ҳеч бўлмаганда улар кўмилмаган”, деб ёзган Гутерриш Twitter саҳифасида.
G20 давлатлари якуний баёнотида глобал исишни 1,5 даражада сақлаб қолилш учун ҳаракат қилишини тасдиқлаган.
“1,5 даражали маррани сақлаб қолиш, шу билан бирга, одамлар ва сайёра учун молиялаш ҳамда кўниктириш бўйича ваъдаларни бажариш учун Глазгодаги COP26 конференциясига олға”, деган Гутерриш.
G20 давлатлари 1,5 даражалик иқлим ўзгаришининг оқибатлари 2 даражага қараганда анча паст эканлигини тан олди. Коммюникеда айтилишича, исишни 1,5 даражада ушлаб туриш барча мамлакатлардан самарали ҳаракат ва мажбуриятларни талаб қилади.
Маълумот учун, 31 октябрдан 12 ноябргача Глазго шаҳрида Буюк Британия томонидан Италия билан ҳамкорликда ташкил этилган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОП26) иштирокчиларининг 26-конференцияси бўлиб ўтади. Унда 200 га яқин давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуманда иссиқхона чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш масалаларига бағишланган қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган. Жаҳон етакчилари иштирокидаги саммитнинг асосий дастури 1-2 ноябрь кунларига мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь