G20 саммити ноябрда онлайн форматда ўтказилади

Олам

image

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд раислигидаги "Катта йигирматалик" саммити жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари онлайн тарзда ўтказилади. Бу ҳақда G20 сайтида эълон қилинди

“2020 йилги G20 саммити 21-22 ноябрь кунлари онлайн форматда бўлиб ўтади. Саммитда инсон ҳаётини ҳимоя қилиш ва иқтисодий ўсишни тиклашга қаратилган масалалар кўтарилади”, дейилган хабарда.

Баёнотда G20 давлатларининг коронавирус пандемиясига қарши курашда қандай роль ўйнаганлиги таъкидланган. Ҳисоботда айтилишича, ушбу давлатлар вакциналар ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳамда аҳолининг даволаниш имкониятини таъминлашга 21 миллиард доллар сармоя киритган. Яна қўшимча равишда, жаҳон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 11 триллион доллар ажратилган.

Саммитда коронавирус билан боғлиқ муаммолардан ташқари, қатор бошқа масалалар, масалан, инновациялар муҳокама қилинади.

Маълумот учун, қуйидаги давлатлар G20 таркибига киради: Аргентина, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Жанубий Африка Республикаси, Япония, Европа Иттифоқи.


Мақола муаллифи

Теглар

Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд G20

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made