ФВВ вазирига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Алибоев Хуршид Норқозоқович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, Алибоев Хуршид 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

Шунингдек, полковник Санжар Тоҳирович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимига тайинланган

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бундан ташқари, полковник Муҳтор Яшнарович Муҳиддинов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ ўринбосарлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг