ФВВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Кеча, 14 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий тузилмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Зулфиқор Пардақуливич Қиличов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси Радиасион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар Зулфиқор Қиличов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сафарбарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Файзулло Aбдуллаевич Aзизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар полковник Файзулло Aзизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика моддий-техник таъминот маркази бошлиғининг ўринбосари -Таъминот базаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.


                                                                                                   
Подполковник Хуршид Эргашевич Садиров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази Фавқулодда вазиятларни башоратлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган.

Aввалроқ, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Абдураззоқ Абдухолиқов бошлиғ этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ФВВ

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг