ФВВ қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирди

Жамият 2504
image

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимён тоғ тизмасида истиқомат қиладиган аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.

Вазирликнинг хабар беришича, 20 декабрь соат 08:00 дан 21 декабрь соат 08:00 гача Чимёнда қор кўчиши хавфи борлигини эълон қилинди.

Аввалроқ, Гидрометеорология хизмати маркази дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғишидан огоҳлантирганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×