Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ёғади
Бу қизиқ
−
18 Декабрь 2020
14796Дам олиш кунлари Ўзбекистонга Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Россиядан кириб келган ҳаво массаси Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони ёмонлашишига олиб келади. Республиканинг шимолида шанба кунига ўтар кечаси қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик кузатилади. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Фақат энг чекка шарқда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари) шанба куни кун давомида ҳаво булутли, лекин қуруқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида қор кўринишидаги ёғингарчилик куннинг иккинчи ярмигача давом этади ва фақат энг чекка жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши кун давомида сақланиб туради.