ФВВ Қайроққум сув омбори ёрилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Local

image

Кеча, 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори бузилиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди.

Бу хабарлар ўтган йили май ойида тошқиндан зарар кўрган Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳоли орасида ваҳима уйғотган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкр хабарларга муносабат билдириб, уларни рад қилди.

“Ушбу маълумот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақиради”, дейилган хабарда.


Rate Count

764

Rating

3

Rate this article

Share with your friends