Футзал: Ўзбекистон FIFA рейтингида кескин пастлади
Спорт
−
11 Октябрь
5542Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) янгиланган футзал терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 поғона пастлади. Бу ҳақда ташкилот ўз сайтида хабар берди.
Янги рейтингда ўзбекистонлик футзалчилар 21-ўринни банд этди. Осиё жамоаларидан Эрон ва Таиланд ҳам икки поғона пастлади. Эронликлар ҳозирда 6-ўринни эгаллаган бўлса, таиландликлар 11-ўринда қайд этилди. Ўзбекистон Осиё жамоалари ичида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингни амалдаги жаҳон чемпиони Бразилия терма жамоаси бошқармоқда. 2021 йилги мундиал ғолиби ҳисобланмиш Португалия эса 2-ўринда қайд этилди. Тошкентда ўтган Жаҳон чемпионати финалчиси Аргентина терма жамоаси эса икки поғона юқорилаб, кучли учликка кириб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футзал терма жамоасининг испаниялик мураббийи Хосе Венансио Лопес мундиалдаги қониқарсиз натижа учун ишдан олингани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь