Хосе Венансио Лопес ишдан бўшатилди
Спорт
−
08 Октябрь
8551Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Хосе Венансио Лопес лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, бугун, 8 октябрь куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш ўтказилган. ЎФА раҳбарияти ҳамда бош мураббий Хосе Венансио Лопес қатнашган йиғилишда жамоанинг мусобақадаги иштироки танқидий кўриб чиқилган.
Хосе Венансио ЎФА раҳбариятига терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш имконияти берилгани учун миннатдорлик билдирган. Ўтган мусобақалар давомида ЎФА томомидан барча шароитлар тақдим этилганини қайд этган испаниялик мутахассис Ўзбекистондаги фаолияти давомида завқ билан ишлагани, барча мутахассислар унга кўмаклашганини айтиб, келгусида дўстона алоқаларни сақлаб қолиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилган.
Маълумот учун, 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Мезбонлар мусобақада бирорта ҳам баҳсда ғалаба қозона олмай, гуруҳда 4-ўринни эгаллаб турнирдаги юришини якунлади. Чемпионатда Жанубий Америка вакили Бразилия терма жамоаси ғолиб бўлди.
LiveБарчаси