Футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг қайси шаҳарларида ўтказилиши эълон қилинди (видео)
Спорт
−
19 Апрель
8567Футзал бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учрашувларига мамлакатнинг Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Футзал бўйича жаҳон чемпионати жорий йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар бўлиб ўтади. Бўлажак турнирга қуръа ташлаш маросими 26 май куни Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Айни кунларда Таиланд мезбонлик қилаётган Осиё кубогида иштирок этаётган испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси мезбон мақомида бўлганлиги учун мундиалда тўғридан-тўғри иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида иккинчи ўйинини ўтказиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси