Футзал: Бугун Ўзбекистон Осиё кубогидаги иккинчи ўйинини ўтказади
Спорт
−
19 апрел 2024 4872 1 дақиқа
Бугун, 19 апрель куни футзал бўйича Осиё кубогининг 2-тур ўйинлари давом эттирилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси ироқлик футзалчиларга қарши майдонга тушади.
1-турда Австралияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес шогирдлари ҳозирда ўз гуруҳларида 3 очко тўплаб, айнан Ироқ билан пешқадамлик қилмоқда. Дастлабки турда Ироқ терма жамоаси 5:1 ҳисобида саудиялик рақибларидан устун келган.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Ироқ ўйини Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Учрашувга “Бангкок” арена мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни Қирғизистон терма жамоаси сенсацион тарзда мусобақанинг амалдаги чемпиони Японияни мағлубиятга учратганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август