Футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

Спорт

image

Бугун, 6 январь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартирасида футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳсларининг “В” гуруҳидан ўрин олди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ушбу квартетда Тожикистон, Афғонистон ва Непал футзалчиларига қарши баҳс олиб боришади.

Футзал бўйича Осиё кубоги саралаш баҳслари:

“А” гуруҳи:

Эрон, Қирғизистон, Туркманистон, Малдив ороллари.

“В” гуруҳи:

Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Непал.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичининг илк учрашувини Непалга қарши ўйин билан бошлайди.

1-тур: Ўзбекистон – Непал;
2-тур: Афғонистон – Ўзбекистон;
3-тур: Ўзбекистон – Тожикистон.

Эслатиб ўтамиз, Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг гуруҳ босқич саралаш учрашувлари жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари Қирғизистон мамлакати пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилади. Ўз гуруҳида дастлабки икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса Қувайт давлати мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўл олади.

Маълумот учун, 16 терма жамоа иштирок этадиган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари жорий йилнинг 25 сентябридан 20 октябрига қадар Қувайт мамлакатида ўтказилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Ўзбекистон МТЖ Баҳодир Аҳмедов Футзал

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг