Футболдаги ўзга сайёраликлар Риёдда тўқнаш келди (фото)

Спорт

image

Лионель Месси ва Криштиану Роналду ПСЖ ва Риёд юлдузлари жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан саломлашди.

ПСЖ ва “Ал-Наср” ҳамда “Ал-Ҳилол” юлдузлари жамоалари ўртасидаги учрашув 5:4 ҳисобида парижликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиндан олдин трибуна остидаги хонада Роналду Париж жамоаси футболчилари олдига яқинлашди ва Месси билан қучоқлашиб саломлашди.

ПСЖ ҳужумчиси ўйиндан кейин ўз Instagram'ига Криштиану билан қучоқлашиб кўришгани ҳақидаги видеони жойлади. Роналду ҳам ўз саҳифасига сўнгги ўйиндан бир нечта суратларни, жумладан, ўйин вақтида Месси билан кичик суҳбат қураётгани ҳақидаги суратни қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг