Футболдаги коррупциядан “портлаган” “Турон” бош мураббийи ишдан бўшатилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан  учрашувидан сўнг “Турон” клуби раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда бош мураббий Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жамоани вақтинча польшалик мутахассис Богуслав Баниак бошқариб турадиган бўлди. Айнан, Суперлиганинг 9-турида “Сурхон” жамоаси билан ўтказиладиган учрашувга жамоани Богуслав Баниак тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилаганди. 

У ўз интервьюсида футболдаги ҳакамликдан норози бўлиб, ўзбек футболи ичида коррупция авж олганини даъво қилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Турон

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг