Футболчига тегажоғлик қилган UEFA вице-президенти истеъфога чиқди
Спорт
−
11 Сентябрь 2023
9727Испания футбол федерацияси (RFEF) раҳбари ва UEFA вице-президенти Луис Рубиалес истеъфога чиқди. Бу ҳақда RFEF матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, федерация раҳбари Луис Рубиалес жорий йилнинг 20 август куни Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Женнифер Эрмосонинг лабидан ўпгани учун ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан. Рубиалес бу қарорини Испания, Португалия ва Марокашнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун қўшма аризасига зарар етказмаслик истаги билан изоҳлаган.
Қироллик футбол федерацияси Рубиалес раҳбарлик фаолиятидан истеъфога чиқиш хатини кеча, 10 сентябр куни соат 21:30 да юборганини тасдиқлаган. “У шунингдек, UEFA вице-президенти лавозимини ҳам тарк этди”, дейилади RFEF баёнотида.
Маълумот учун, Рубиалес 2018 йилдан буён RFEF президенти, 2019 йилдан эса UEFA вице-президенти бўлиб ишлаб келаётганди. Низомга кўра, эндиликда ташкилот навбатдан ташқари президентлик сайловини тайинлайди.
LiveБарчаси