Футбол оламида трансфер мавсуми: Варан ва Кейн Манчестерда қўним топмоқчи 

Спорт 2660
image

Евро-2020 мусобақаси якунига етгач, бир қатор оламшумул тарнсферлар амалга ошиши кутилган эди, бироқ якунига етаётган ҳафта давомида бундай воқелик кузатилмади. Асосан “ижарачи” футболчилар ўз жамоаларини ўзгартирди. Кутилаётган харидлар орасида Рафаэль Варан ҳамда Харри Кейн номлари ҳам бор.

“Манчестер Юнайтед” Рафаэль Варан билан шартнома имзолади. “Реал Мадрид” футболчисининг трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил этди. Варан инглиз клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Энди АПЛ янги мавсумида МЮни чемпионликка асосий даъвогар сифатида кўриш мумкин бўлади. (Goal)

Мончу Родригес “Барселона”дан “Гранада”га йўл олди. “Кўк-анорранглилар”га тегишли бўлган футболчи ўтган мавсумни “Жирона” сафида ижарада ўтказган эди. Ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтди ва янги жамоаси билан тез орада шартнома имзолайди. (Goal)

“Сассуоло” Мануэль Локателли учун “Ювентус” таклиф қилган 30 миллион евролик дастлабки шартномани рад этди. Жамоа каттароқ сумма талаб қилмоқда. “Арсенал” вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. (Goal)

“Тоттенхем” Уго Льорис ўрнига янги дарвозабон топди. Жамоа “Аталанта” посбони Перлуижи Голлини билан ижара шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. (Sky sports)

“Манчестер Cити” собиқ футболчиси Лукас Нмеча эса “Волфсбург” билан шартнома имзолади. У “шаҳарликлар”нинг ижара футболчиси ҳисобланади ва асосий жамоада атиги 3 та ўйинда майдонга тушган. (Goal)

“Арсенал” “Брайтон” ҳимоячиси Бен Уайтни таҳминан 60 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Манбага кўра, 23 ёшли ҳимоячи жорий йилнинг, 26 июль куни таътилдан қайтгач, тиббий кўрикдан ўтиши керак. (Sky sports)

“Интер” “Манчестер Юнайтед” футболчиси Алекс Теллесни ижарага олмоқчи. Теллес 2015-16 йилларда ҳам “нерадзуррилар” сафида ижара асосида ўйнаган. Шунингдек, Италиянинг амалдаги чемпиони ўнг қанот ҳимояси учун “Каляри” футболчиси Найтан Нандез вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. (Жанлука Ди Марцио)

“Манчестер Сити” “Тоттенхем” футболчиси Харри Кейнни жамоага олиб келишни жуда истамоқда ва бу учун айёрона усулни қўлламоқчи. Англия терма жамоаси футболчилари Кейнни рози қилишда клубга ёрдам бериши мумкин. Бироқ “шпорлар”нинг янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту асосий футболчисини клубда олиб қолмоқчи. “Сити”нинг миллионлари катта саҳнага чиқадиган вақт келди. (The Telegraph)

Евро-2020 мусобақасининг кашфиёт футболчилари ҳам гранд жамоалар сафида кўриниш бериши мумкин. Аксарият футболчилар таътилда бўлгани боис йирик суммали трансферлар ҳали амалга оширилмади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.1
t
×