Футбол клублари қишки трансферларда салкам 1,5 млрд доллар харажат қилди
Спорт
−
14 Февраль
2787Футбол клубларининг қишки трансфер ойнасидаги харажатлари 1,46 млрд долларга етди. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) январь ойи учун молиявий ҳисоботида маълум қилди.
Клублар 2024 йилнинг январига келиб трансферларга салкам 1,5 миллиард доллар сарфлаган. Қишки трансфер ойнасидаги молиявий харажатлар сони бўйича рекорд 2023 йилда ўрнатилган, ўшанда клублар жами 1,57 миллиард доллар ишлатган. 2024 йилнинг январь ойида клублар томонидан амалга оширилган трансферлар сони 4716 тани ташкил этиб, бу ўтган даврга нисбатан 0,6 фоизга ошганини кўрсатмоқда.
Франция клублари 2024 йилнинг январь ойида футболчилар учун энг кўп маблағ сарфлаган – 291,9 миллион доллар. Бу уларнинг ўтган йилнинг январь ойида сарфлаган маблағидан икки баравар кўп. Ўтган йили энг кўп маблағ сарфлаган инглиз клублари иккинчи ўринга тушиб кетди. Уларнинг харажатлари қарийб 80 фоизга қисқарди – 2023 йил январида бу миқдор 898,6 миллион долларни ташкил этган.
Аёллар футболида клублар сарфлаган маблағи бўйича рекорд ўрнатди – 2,1 миллион доллар. Трансферларнинг умумий қиймати 165,5 фоизга ошган.