Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати муҳим паллага кирмоқда
Спорт
−
07 Февраль 2023
4027Бугун, 7 февраль куни Марокашда старт олган футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финал ўйини бўлиб ўтади.
Либертадорес кубоги-2022 ғолиби – “Фламенго” ҳамда Осиё чемпионлар лигаси-2021 соҳиби “Ал-Ҳилол” жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби финал йўлланмасини қўлга киритади. Иккинчи ярим финалда Испаниянинг “Реал” клуби Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоаси билан куч синашади.
“Фламенго” - “Ал Ҳилол” бугун, 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади. “Реал” - “Ал-Аҳли” ўйини эса 8 февраль куни ўтказилади.
Маълумот учун, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2007 йилдан буён ўтказилади. Турнирда энг кўп “Реал Мадрид” (4 марта) ғолиб бўлган.