Футбол бўйича ДХХ кубоги апрель ойидан старт олади (видео)

Спорт

image

Футбол бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг илк босқичи апрель ойидан старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогида иштирок этиши мумкин.

Мазкур турнир қуйидаги 3 та босқичда ўтказилади.

1 – босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари: апрель-май ойларида;
2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари: июнь-июль ойларида;
3 – босқич. Республика финал босқичи мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Давлат хавфсизлик хизмати кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг