Фурқат Раҳимов ҳам Администрациядан кетди
Жамият
−
17 Август 2023
12567Фурқат Раҳимов Жалолович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Фурқат Раҳимов 2017 йил 21 августдан 2019 йил 23 майгача Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.
2019 йил 23 майдан 2020 йил 27 майгача эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
2020 йилдан 2022 йилгача Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири бўлган.
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Президент Администрациясининг Таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган.