Фуқарони 52 млн сўмга “ухлатган” шахсга нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
20 июн 2020 6473 1 дақиқа
Арзон нархда шакар олишни ният қилган сурхондарёлик фуқаро 52 млн сўмидан ажралиб қолди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 10 июнь куни Термиз шаҳрида тадбиркор Ш.З. шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. У Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи А.Х. 30 май куни ижтимоий тармоқдаги “olx” мобил иловасига арзон нархларда шакар маҳсулотини сотиши ҳақида ёлғон хабар жойлаштирганлигини ва 30 май куни ушбу эълон бўйича А.Х. билан гаплашиб, 1 кг шакарни 5 200 сўмдан сотиб олишга келишганлигини билдирган.
Қайд этилишича, Ш.З. шу куни 10 тонна шакар маҳсулотлари учун “Click” дастури орқали А.Х.нинг пластик картасига 52 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган, лекин келишилган шакар маҳсулоти етказиб берилмасдан пуллар ўзлаштириб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 16 июнь куни фирибгарлик жиноятини содир этган А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август