Фуқаролиги бўлмаган 50 минг киши Ўзбекистон паспортини олади
Жамият
−
24 Январь 2020
5733Ўзбекистонда яшаётган, фуқаролиги бўлмаган деярли 50 минг одам бу йил мамлакат паспортини олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаати вақтида айтиб ўтди.
“Ўзбекистонга 1995 йилгача келган ва ҳозиргача шу ерда яшаётган шахслар автоматик тарзда Ўзбекистон фуқаролигини олади”, дейди Президент.
Давлат раҳбари бу жараён деярли 50 минг кишига тасъир қилади, деб аниқлик ҳам киритди.
Шавкат Мирзиёев ваколатли ташкилотларга тегишли қонун лойиҳаини 2020 йил 1 майгача тайёрлашга топшириқ берди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 1995 йилдан миллий паспортлар бериш бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь