Фуқароларни 8 млрдга чув туширган ХБА раҳбарларига суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
28 Январь 2021
6071Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида республика бўйлаб минглаб фуқароларни хорижга ишга юбориш билан алдаб олинган пулларни ўзлаштириб юборган яна бир хусусий бандлик агентлиги вакиллари устидан суд ҳукми ўқилди.
Суд тергови жараёнида маълум бўлишича, “Recruit consulting work xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдорлари жами 1 087 нафар фуқарога 8 млрд сўмлик моддий зарар етказган.
Суд ҳукмига кўра, ХБА раҳбари Аллабердиев Жаҳонгир Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,б” бандлари ва 25,168-модда 4-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Шунингдек, бандлик агентлигининг бошқа мансабдор шахсларига ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчи Алишер Эргашев Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “б” бандлари ва 25,168-модда 4-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, БҲМнинг 410 баравари миқдорида, яъни 91 млн 430 минг сўм миқдоридаги жарима жазоси тайинланди. У етказилган зарарларни ўз вақтида қоплаб бергани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазо чораси қўлланди ва суд залидан озод қилинди.
Суд хусусий бандлик агентлигининг ҳозирча мавжуд 600 миллион сўмга яқин пул маблағларини пропорционал тарзда тақсимлашни ва қолган қисмини айбланувчиларнинг қоплаш шарти билан ундирилишини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь