Фуқаролар учун суд божлари камайтирилмоқда

Жамият

image

Фуқаролар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, амалдаги ставка фуқаролардан БҲМнинг 1 баравари, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида белгиланган.

Лойиҳа қабул қилинса маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар 150 минг сўм, юридик шахс ва ЯТТлар 1,5 млн сўм бож тўлайдиган бўлади. 

“Лойиҳа депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Одил судлов сари қадамда ҳозирча бу ҳам кичик “прогресс”, деса бўлади”, дейди Кушербоев.


Мақола муаллифи

Теглар

суд

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг