Фронтдаги вазият қийинлашмоқда – Зеленский
Олам
−
15 Апрель
16011Украинада фронтдаги вазият оғирлашиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
“Бундай қайноқ уруш пайтида фронтдаги вазият ҳар доим қийин. Айниқса бу кунларда вазият Донецк йўналишида қийинлашмоқда”, дейди Зеленский мурожаатида.
Унинг қўшимча қилишича, Украина бир неча ойлардан бери ҳаётий ёрдам пакетини кутмоқда.
“Россияга қарши санкциялар ҳали ҳам четлаб ўтилаётгани, биз Украинада бир неча ой давомида ҳаётий ёрдам пакетини ва ҳали ҳам Конгрессда овоз беришни кутаётганимиз – террорчиларнинг ўзига бўлган ишончи ҳам ойлар давомида ошиб бораётганини кўрсатади”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, у бир ҳафта ичида Украинага 130 та Shahed дронлари, 80 дан ортиқ ракеталар ва 700 га яқин бошқариладиган бомбалар ҳужум қилганини айтди. Shahed'ларнинг аксарияти уриб туширилган.
Президентнинг сўзларига кўра, бошқариладиган бомбалар билан бу янада қийинроқ.
Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирский кеча, 14 апрель Россия қўшинлари Украина шарқидаги баландликларни назорат қилиш учун муҳим жангга трамплин яратиш мақсадида 9 май Ғалаба кунигача Часов Яр шаҳарчасини эгаллашни мақсад қилганини айтганди.
LiveБарчаси