Фоҳишаликка Дубайга юборилаётган аёл Ўзбекистонда олиб қолинди

Жамият

image

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида жорий йилнинг 1 март куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Дубайга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятни содир этганлиги учун судланган, 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. “Тошкент” халқаро аэропортида қўлга олинган. 

У Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни аввалига 8000 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишиб, шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётгани аниқланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Фоҳишалик Одам савдоси

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг