Френки де Йонгга кутилмаган харидор пайдо бўлди

Спорт 5965
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқиш билдираётган клублар қаторида турибди. Бу ҳақда “Тhe Sun” нашри хабар беради.

Манбага кўра, инглиз клуби 25 ёшли футболчи учун “Барселона”га 63+8 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, охирги бир ой давомида “Барселона”га де Йонгнинг трансфери борасида бир нечта таклифлар тушган. Бироқ Френки барча таклифларни қатъий равишда рад этган. У Испания клубида қолмоқчи эканлигини маълум қилган. Де Йонгнинг “кўк анорранглилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. 

“Барселона” ҳимоячи Жюл Кундени Испания чемпионати учун ҳалигача рўйхатдан ўтказолмаган ва Кунде билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун 20 миллион евро керак. Шунинг учун “Барса”  Френкини сотишга қарши эмас.

Бутун ёз мобайнида нидерландиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” асосий даъвогар сифатида кўрилди. Бироқ “қизил иблислар” де Йонгнинг посициясига “Реал” футболчиси Каземирони олиб келди. Эндиликда мачестерликлар 24 ёшли футболчига нисбатан олдингидек қизиқиш билдирмаса керак.

Маълумот учун, де Йонг жорий мавсумда “Барселона” сафида Испания чемпионатининг 2 та ўйинида қатнашди. Бироқ у самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
t
×