Freedom House рўйхатида Ўзбекистон қуйи поғонадан жой олди
Олам
−
06 Март 2020
5199Aмериканинг Freedom House ташкилоти "Дунёда эркинлик-2020" йиллик рейтингида Ўзбекистонни эркин бўлмаган давлатлар қаторига киритди.
4 март куни эълон қилинган ҳисоботда, Ўзбекистонда эркинлик даражаси 100 баллик шкалада 10 балл дея баҳоланган. Республикага сиёсий ҳуқуқлар бўйича 40 баллдан 2, инсон эркинликлари бўйича 60 баллдан 8 балл берилган.
“Беларусь ва Ўзбекистонда ўтган парламент сайловларида мухолифат қатнашмади. Оқибатда қонун чиқарувчи ҳокимият ҳукуматга ён босувчи гуруҳлар қўлига ўтди”, дейилади Freedom House баёнотида.
Ташкилот жаҳондаги 63 та давлатни тўла эркин дея эътироф этган. Улар қаторига Грузия, Украина, Қирғизистон, Абхазия, Гондурас ва бошқа давлатлар киритилган.
Эркин давлатлар рўйхатини (жами 83 та давлат) Финляндия, Норвегия ва Швеция (уларнинг ҳар бири сиёсий ҳуқуқлар ва инсон эркинликлари бўйича 100 баллдан тўплаган) бошқариб бормоқда. Рейтинга Европа Иттифоқининг деярли барча давлатлари киритилган. Шунингдек, АҚШ ва Канада ҳам.
Рўйхатда Тожикистон (9 балл), Туркманистон (2 балл), Қозоғистон (23 балл), Қирғизистон (39 балл), Беларусь (19 балл), Россия (20 балл), Туркия (32 балл) тўплаган.
Freedom House 195 та мамлакатда тадқиқот ўтказди. Улардан 83 тасида (картада яшил) эркинлик, 63 тасида (сариқ) қисман эркинлик бор. Эркинлик бўлмаган мамлакатлар эса 49 та (бинафшаранг).
Freedom House ўз ҳисоботида дунё бўйлаб эркинлик даражаси кетма-кет 14 йилдан бери пасайиб бораётганини таъкидлаган. 2019 йилда сиёсий ҳуқуқлар ва инсон эркинликларига риоя қилиш 64 мамлакатда ёмонлашган, 37 тасида яхшиланган. Шу билан бирга, демократик ва авторитар мамлакатларда этник, диний ва бошқа озчиликларнинг ҳуқуқлари бузилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь