Франциянинг янги ТИВ раҳбари Киевга борди

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Стефан Сежурне лавозимга киришганидан кейин Украинага келди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

“Мен бу ерга Франция Украинани узоқ муддатда иқтисодий, ҳарбий ва гуманитар жиҳатдан қўллаб-қувватлашини эълон қилиш учун келдим”, дейди Стефан Сежурне.

Янги ТИВ раҳбари Франция ҳукумати вакиллари Украинанинг ҳозирги эҳтиёжларини баҳолаш учун Киевга бир неча бор ташриф буюришларини ваъда қилган.

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Сежурне Европа парламентида бўлган вақтида Украина ва озодлик ҳимояси учун кўп иш қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг май ойидан бери Франция Вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келаётган бош вазир Элизабет Борн жорий йилнинг 8 январь куни истеъфога чиққанди. 9 январь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Бешинчи республиканинг янги бош вазири этиб, 34 ёшли Габриэль Аттални тайинлади. 

У мамлакат тарихидаги энг ёш ҳукумат раҳбари бўлди. Шундан сўнг Францияда янги ҳукумат тузилди. Асосий ўзгаришлардан бири Катрин Колонна ўрнига янги Ташқи ишлар вазири – Стефан Сежурненинг тайинланиши бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Украина Стефан Сежурне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг