Франциянинг собиқ президенти қамалди
Олам
−
17 Май 2023
11063Париждаги апелляция суди 17 май куни Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Суд қарорига кўра, сиёсатчи бир йилга ҳақиқий қамоқ шунингдек, икки йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда “France-press” агентлиги хабар берди.
Франция миллий молия прокуратураси 2007 йилги президентлик кампаниясини Ливия томонидан молиялаштирилгани бўйича собиқ президент Николя Саркози ва яна ўн икки кишига нисбатан суд ўтказилишини талаб қилган.
Прокурорлар Франциянинг собиқ раҳбарини “пассив коррупция”, жиноий тил бириктириш, сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштириш ва Ливия давлат маблағларини ўғирлашни яшириш айблари билан судга беришни талаб қилган. Франция Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Клод Геҳан, Франциянинг собиқ бюджет вазири Эрик Верт, шунингдек, Саркозининг энг яқин ёрдамчиларидан бири Брис Ортефе ҳам иш доирасида айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Саркози аввалроқ бир йиллик электрон кузатув остида уй қамоғига ҳукм қилинганди. У коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь