Франциянинг бир нечта шаҳарлари Қатардаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилди

Спорт

image

Париж ва Франциянинг бошқа бир қанча шаҳарлари футбол бўйича Қатар-2022 Жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқда. Бу ҳақда "L’Equipe" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, биринчи бўлиб Страсбург, Лилль, Реймс ва Марсель мусобақани бойкот қилган. Кейинчалик уларга Париж ҳам қўшилган.

Бойкот доирасида ушбу шаҳарларда жаҳон чемпионати ўйинлари катта экранларда кўрсатилмайди. Мухлислар учун фан зоналари ҳам ташкил этилмайди.

Шаҳарлар ҳокимияти бойкотнинг сабаблари қаторида ЖЧ-2022 учун Қатарда қурилган стадионларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири, ареналар қурилишидаги меҳнат шароитлари, мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва меҳнат муҳожирларининг эксплуатацияси кабиларни келтирган. 

Маълумот учун, Қатардаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 20 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар-2022

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг