Франциялик эркак ҳомиладор хотини ва болаларини асирга олди

Олам

image

Кеча, 3 март куни Франциянинг Труа шаҳрида қуролланган эркак ҳомиладор аёл ва беш боласини гаровга олди. Кейинчалик у аёлнинг турмуш ўртоғи эканлиги аниқланди. Полиция воқеа содир бўлган уйни ўраб олди. 

Маълумотларга кўра, эркак воқеа жойига етиб келган полиция ходимларининг биринчи гуруҳига қарата ўқ узган. Отишмада ҳеч ким жабрланмаган. Таъкидланишича, ушбу ҳолат оилавий жанжаллардан келиб чиққан. 1986 йилда туғилган эркакнинг руҳий саломатлигида муаммолар бўлган.

Бугун, 3 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш департаменти ходимларни эркакни қўлга олди. 

“Франция полициясининг RAID махсус бўлинмаси операция ўтказди ва қуролланган одамни қўлга олди. Ҳеч ким жабрланмади", деб ёзган маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари Twitter’даги ўз саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг