Франциядаги тарихий ибодатхонага ўт кетишининг тахминий сабаби очиқланди

Олам

image

Франциянинг Нант шаҳри прокуратураси Авлиёлар Пётр ва Павел ибодатхонаси қасддан ёқиб юборилгани факти бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда “20 Minutes” нашри хабар берди. 

Нант прокурори Пьер Сенанинг сўзларига кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқишига жиноий ҳаракат сабаб бўлган деб қаралмоқда. Бундай тахминга келишга ёнғин учта ўчоқдан тарқалгани сабаб бўлган.

Тергов “қасддан ўт қўйиш” факти бўйича суриштирув бошлаган.

Франция Бош вазири Жан Кастекс Ички ишлар ва Маданият вазирликлари илан биргаликда Нантга келади.

Ҳозирда ёнғин аланга қуршаб олинган, аммо тўла бартараф этилмаган. Воқеа жойига 100 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 40 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.

Аввалроқ, 457 йил давомида (1434-1891 йй) қурилган Авлиёлар Пётр ва Павел ибодатхонаси ёнаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Франция ибодатхона Нант

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг