Франциядаги атом электр станциясида кучли ёнғин содир бўлди
Олам
−
10 Февраль
6488Франция марказидаги “Шинон” атом электр станциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат ядровий хавфсизлик агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, атом электр станциясида учта реактордан иккитаси ёнғин туфайли тўхтатилган. Келиб чиққан ёнғин эса қийинчилик билан ўчирилди.
Ёнғин “ядро зонасидан ташқарида” жойлашган 3-реактордаги трансформаторда бошлангани аниқланган ва 3- ҳамда 4-реакторлар иши хавфсизлик юзасидан тўхтатилган, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, “Шинон” АЭС фойдаланишга топширилганига 40 йилдан ошди. Ушбу атом электр станцияси Франциядаги барча атом энергияси ишлаб чиқаришнинг 5,4 фоизини ташкил қилади ва унда 2,4 мингдан ортиқ ишчи фаолият юритади.
Ёнғинни ўчиришда 30 нафарга яқин ўт ўчириш бригадалари иштирок этган. АЭС операторининг таъкидлашича, ёнғин яқин атрофдаги турар-жой биноларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ва оловга қарши фойдаланилган сув тупроқни зарарламаслиги учун махсус тизим орқали йиғиб олинган.
Сарвар Хуррамов