Францияда яна иш ташлаш: Париж ахлатга тўлиб кетди (фотогалерея)

Олам

image

Франция пойтахти Париж чиқинди йиғувчилар ва чиқиндиларни ёқиш заводлари ишчиларининг иш ташлаши оқибатида ахлатхонага айланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қйд этилишича, Париж кўчаларидаги ахлатлар етти кундан бери тозаланмайди. Оқибатда шаҳар озиқ-овқат ва бошқа чиқиндилар солинган қопларга тўлиб кетган. 

Ишчилар энг кам пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшгача оширишни назарда тутувчи пенсия тизими ислоҳотига қарши чиқмоқда.

Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар чидаб бўлмас ҳиддан, кўчаларда каламуш ва сичқонларнинг пайдо бўлишидан шикоят қилмоқда. Ресторан ва супермаркетлар эгалари антисанитариядан хавотирда.

Расмийлар ахлат йиғиш ишларига хусусий компанияларни жалб қилиш орқали муаммони ҳал қилишга уринаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, пенсия тизимидаги ислоҳотлар ортидан нафақат Париж, балки бутун Францияда бир неча бор норозилик намойишлари авж олган. Франция Президенти Эммануэль Макрон эса мамлакатда пенсия ёшини ошириш заруратини умр кўриш давомийлиги ва пенсионерлар сони ошиши билан изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж пенсия иш ташлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг