Францияда ўқитувчини бошидан жудо қилган қотилнинг шериги аниқланди. У Марказий Осиёдан

Олам 16417
image
-

Франция махсус хизматлари мамлакатда ўқитувчининг бошини танасидан жудо қилган террорчининг шериги Тожикистон фуқароси эканини аниқлади. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.

Фарук Шоми – “Ҳайат таҳрир аш-шом” террорчилик гуруҳининг фаол аъзоси қотилнинг шериги бўлиб чиққан.

18 ёшли Абдулак Анзоров 2020 йил октябрь ойида Конфлан-Сент-Онорин коммунасида мактаб ўқитувчисининг бошини танасидан жудо қилишидан бироз олдин айнан у билан мулоқот қилган.

Полиция Анзоровни ўлдиришидан олдин у сўнгги хабарни Instagram орқали юборган. Кейинроқ аниқланишича, Instagram`даги иккинчи саҳифа Фарук Шомига тегишли экани аниқланган.

Эркак ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзини Суриядаги қуролли гуруҳларнинг фаолиятини ёритиб борувчи журналист деб кўрсатган.

Бироқ, француз нашрининг таъкидланишича, у юқорида номи қайд этилган террорчилик ташкилотининг фаол аъзоси бўлган.

Маълум бўлишича, эркак Анзоров билан диний мавзуда суҳбатлашган, йигит эса унга Сурияга бориш ниятидалигини, кейинроқ Францияда “жиҳод қилиш” истаги ҳақида гапирган.

АҚШ Федерал разведка бюроси маълумотига кўра, Шами Суриянинг Идлиб вилоятидан туриб, ёзишмаларни амалга оширган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчиси ваҳшийларча ўлдирилди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 739
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×