Францияда коронавируснинг ўлим даражасини камайтирувчи самарали дори топилди

Саломатлик

image

Француз олимлари ревматоид артритга нисбатан қўлланиладиган дори коронавируснинг ўлимга олиб келадиган аломатларидан бирига қарши курашишда самарали бўлишини аниқлашди. Улар ушбу дори устида коронавирусга чалинган беморларда синов ўтказишган.

“COVID-19 туфайли пневмония кузатилган беморларда иммунитетнинг бузилиши натижасида келиб чиққан “ситокин бўрони“ ўткир нафас етишмовчилиги ва ўлимга олиб келади деб ишонилади. 2020 йил 27 мартда бир қанча оғир аҳволдаги беморларда ўтказилган синовлар юқоридаги дори воситасини коронавируснинг ушбу аломатига қарши самарали эканлигини кўрсатди“, дейилади ушбу тадқиқот натижаси ҳақида баёнот берилган пресс-релизда.

Тадқиқотда жами 129 киши иштирок этди, уларнинг аксарияти (65 киши) ушбу дорини одатдаги даволанишдан устун қўйган. Улардаги пневмония билан боғлиқ ҳолат енгиллашган.

Олимлар ушбу дори воситаси коронавирусдан вафот этаётганлар сонини кескин камайишига ишонишади. Чунки, уларнинг фикрича, коронавирусга чалинганларнинг ўлимига асосан ушбу пневмония аломати сабаб бўлмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан боғлиқ 165 842 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 45 513 нафари соғайган, 23 293 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 97 036 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дори Коронавирус аломати

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг