Дорилар коронавирусга қарши вакцина ўрнини тўлдирадими?

Саломатлик 3705
image
Коронавирусга қарши вакцина қабул қилиш ўрнига фақат таблеткалар ичиб юриш тавсия этилмайди. Дорилар вакцина ўрнини тўлдирмайди. Бу ҳақда Россиянинг Гамалей маркази раҳбари Александр Гинцбург маълумот берган.
 
Унинг сўзларига кўра, дорилар ичиш фақат профилактика вазифасини ўтаб беради. 
 
Гинцбург дори ва вакцина фақатгина бир-бирини тўлдириши мумкинлигини таъкидлаган. 
 
Шунингдек, у коронавирус билан боғлиқ вазиятда дори шаклидаги моноклонал антитаналар қабул қилиш ҳам ҳолатни яхши тарафга ўзгартириши мумкинлигини таъкидлаган.
 
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 41 миллиондан ошган. 28 миллиондан кўп бемор соғайиб кетган. 1,13 миллиондан ортиқ киши вирус қурбони бўлган.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3
Теглар
t
×