Россияда коронавирусга қарши биринчи дори воситаси тасдиқланди
Саломатлик
−
31 Май 2020
27433Россияда коронавирусга қарши биринчи дори воситаси – Авифавир Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
Дори воситанинг савдо номи - Авифавир. Дорининг давлат реестрида айтилишича, унинг кимёвий номи –Фавипиравир.
Авифавир - бу клиник синовларда самарали бўлган ва коронавируснинг кўпайиш механизмларини бузадиган биринчи тўғридан-тўғри Россия антивирал препарати. Ушбу дори яхши ўрганилган, чунки у Японияда 2014 йилдан буён гриппнинг оғир шаклларига қарши муомалада бўлган.
"Авифавир нафақат Россияда коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вирусга қарши дори, балки у дунёда энг истиқболли антиоксидланган COVID-19 дориси ҳисобланади. У Россиядаги клиник тадқиқотлар давомида рекорд вақт ичида ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган. Бу дунёдаги Фавипиравир асосида рўйхатга олинган биринчи дори бўлишига имкон берди", дейди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев.
Авифавирни клиник тадқиқотларидаги оралиқ маълумотлар COVID-19 ни даволашда препаратнинг юқори самарадорлигини тасдиқлайди. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори клиник синовининг якуний босқичи давом этмоқда. Унда 330 бемор иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь