Австралияда 48 соат ичида коронавирусни организмда блокловчи дори ихтиро қилинди

Саломатлик

image

Австралиялик олимлар коронавирусга қарши самарали Ивермектин дориси ҳақида маълум қилишди. Ушбу Ивермектин антипаразитик дориси икки кун ичида коронавируснинг одам танасида кўпайишини тўхтатишга қодир. Бу ҳақда кеча, 8 апрель куни Монаш университети ва Мельбурндаги Қироллик шифохонаси олимлари “Antiviral Research” журналида маълум қилишди.

Уларнинг сўзларига кўра, ивермектин тез кўпаювчан SARS-CoV-2 вирусини одам ҳужайрасида кўпайишини блоклайди. Маълумки, ушбу вирус одам ҳужайрасига киргандан сўнг 100 тадан 1000 тагача кўпайиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, синовлар давомида препаратнинг коронавирус билан касалланган ҳужайраларга таъсири ўрганилган. Уларнинг сўзларига кўра, касалланган организмга ивермектин киритилгандан икки кун ўтгач, вируснинг 99 фоиз РНКси ҳужайраларга кирганидан сўнг ўз “фаолиятини” тўхтатган.

“Ивермектин билан ишлов берилган ҳужайраларда 48 соатдан кейин вирусли РНК миқдори беш минг марта камайди. Бу ҳужайрадаги барча вирусли моддаларнинг йўқолишига далолат беради”, дейилади мақолада.

Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, синовларда ивермектиннинг токсик таъсири аниқланмаган. Инсон организмига зарари йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Коронавирус Дори

Баҳолаганлар

1128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг