Франция ЕИдан Эроннинг 30 мулозимига санкция қўллашни сўради

Олам 1688
image

Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети ҳукуматга қарши намойишчиларни бостириш учун Европада масъул деб ҳисобланган 30 нафар эронлик шахсга таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна 12 ноябрь куни нашр этилган “Le Parisien” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Бир нечта санкциялар пакети қабул қилинди. Биз Европа даражасида янги санкцияларни талаб қилдик, бу репрессия учун масъул бўлган 30 кишига қарши қаратилган. Буни ниҳоят Брюсселдаги вазирлар келишиб олиши керак”, деЙди у.  

Вазирнинг таъкидлашича, Париж эронлик ёш аёлларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва тинч намойишчиларга нисбатан шафқатсиз репрессияни қоралайди. 

Шу билан бирга, у Эронда жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган французлар тақдирини кузатиб бораётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, яқинда яна икки киши ҳибсга олинган – шу тариқа уларнинг умумий сони етти нафарга етган. 

“Биз уларни зудлик билан озод этишни ва консуллик ҳимоясидан фойдаланишини талаб қиламиз. Мен билан узоқ ва қийин суҳбатлашган эронлик ҳамкасбим ушбу кириш ҳуқуқини ҳурмат қилишга ўз зиммасига олди, энди биз бу ваъдалар амалга ошишини кутмоқдамиз”, дейди Колонна.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди.

Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.1
t
×