Франция ва Италияга “Алекс” тўфони ёпирилди (фоторепортаж)
Олам
−
03 Октябрь 2020
8529Франция ва Италияга кучли “Алекс” тўфони ёпирилиши ортидан бошланган тўхтовсиз ёмғир ва унинг натижасида юзага келган сув тошқини сабаб ҳозиргача 24 киши бедарак йўқолди ва икки киши ҳалок бўлди. Табийй офат Францияга кеча, 2 октябрь куни етиб борган.
Дастлаб Франция жануби-шарқига ёпирилиб, кейинроқ Италия шимолига кўчган тўфон кўприкларни вайрон қилган, йўллар тўсилиб қолган ва баъзи аҳоли пунктлари ташқи оламдан узилиб қолган. Икки давлатни боғловчи тоғ ҳудудидаги довонда одамлар машинасида қопқонда қолиб кетган.
Италияда қутқарув операцияси вақтида ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. Шунингдек, Верчелл провинциясида бир эркакнинг жасади топилди.
“Алекс” тўфони Франция соҳилларига пайшанба куни етиб борганди. Табиий офатдан энг кўп Бретан ва Лазур соҳили зарар кўрган.
Миллий метеорология хизмати Météo France денгиз бўйидаги департаментларда ёғин миқдори камайган бўлса-да, қатор бошқарувсиз сув хавзаларида сув миқдори хавфлилигича қолмоқда.
Метеорология хизмати сўнгги 24 соатда баъзи департаментларга 500 мм ёғин тушганини маълум қилди.
Шу билан бирга, Италиянинг Пьемонт ҳудудига ҳам 500 мм ёғин тушган. Бу минтақа 1958 йилдан бери бундай ҳолат кузатилмаган.
Кучли ёмғир сезиларли зарар етказиб, электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишига олиб келди.
Бир нечта уйни сув оқизиб кетган. Шунингдек, Сен-Мартен Везюбида эса кўприк вайрон бўлган.